Тиббиёт ходимларига миннатдорчилик белгиси сифатида қозоғистонликлар турли акциялар ўтказмоқда

Тиббиёт ходимларига миннатдорчилик белгиси сифатида қозоғистонликлар турли акциялар ўтказмоқда

Қозоғистон ёшлари тиббиёт ходимларига миннатдорчилик белгиси сифатида «Врачларга чуқур таъзим» акциясини бошлади. Алматида «Jas Otan» аъзолари 800 дан кўпроқ иммунитетни кўтарадиган ва мустаҳкамлайдиган маҳсулотлар жамланмасини тайёрлади.

«Бугунги кунда Қозоғистонда хасталанганлар сони бир неча ўн мингдан ошди. Тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнати туфайли кўплаб пациентлар оёққа туриб кетди. Врачлар кеча-кундуз одамлар ҳаёти учун курашяпти. Биз шундай оғир кунларда бир оз бўлса-да илиқлик ҳадя эта олишига умид қилганча мазкур акцияни амалга оширдик», деди волонтёрлар вакили.

Акция коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик бўйича маҳкамалараро комиссия ёрдамида ўтказилди. «Jas Otan» аъзолари шаҳар Марказий клиник касалхонаси, шаҳар клиник инфекцион касалхонаси, шаҳар Болалар клиник инфекцион касалхонасига боришди.

Ақтау аҳли ҳам қозоғистонликлар саломатлиги учун курашётганларга ўз миннатдорчилиги билдирди. Шаҳар кўчаларида тиббиёт ходимлари суратлари қўйилган билбордлар қўйилди. Уларда пандемия даврида шижоат кўрсатган 100 дан ортиқ тиббиёт ходимлари суратлари қўйилган. Минтақада коронавирусга қарши курашнинг олд қаторларида 400 дан ортиқ мутахассис курашяпти.

«Одамлар қаҳрамонларини таниши керак. Биз врачлар, ҳамширалар, санитарлар, лаборатория ходимлари суратларини қўйдик. Шундай ҳоллар ҳам бўлдики, полиция хизмати ходимлари беморларни қўлларида кўтариб келишган ва ўзлари ҳам касалликка чалинган. Ҳозир бу хизматчи тузалиб чиқди. Бир гап билан айтганда, иш давом этади, полиция ходимлари ва бошқаларнинг ҳам суратлари қўйилади», деб таъкидлади Ақтау шаҳри ҳокими Нурдаулет Қилибай.

Кеча-кундуз юртдошларимиз ҳаёти учун курашаётган врачлар меҳнатини ортиқча баҳолаш имконсиз. Шу кунларда замондош қаҳрамонларни қўллаб-қувватлаш учун республика бўйлаб ижтимоий тармоқларда флеш-моблар давом этяпти. Тиббиёт ходимлари эса қозоғистонликларга ўзларини ҳимоя қилишларини сўрашмоқда.

 

Фото: lenta.inform.kz