Қозоғистонда таълим гранти учун ҳужжатлар қабул қилиш 25 июлгача узайтирилди

Қозоғистонда таълим гранти учун ҳужжатлар қабул қилиш 25 июлгача узайтирилди

Олий ўқув юртларига киришни режалаштираётган учун карантин шароитини ҳисобга олган ҳолда ҳужжатлар қабул қилиш муддати 20 июлгача эмас, 25 июлгача давом этадиган бўлди, деб маълум қилди Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати.

Бунинг учун абитуриент «Электронного правительства» Egov.kz орқали тегишли намунадаги бланкдаги аризаси, таълим аттестати, шахс гувоҳномаси нусхасини киритади. Ҳозирча тиббиёт далолатномалари талаб қилинмайди.

Ягона миллий тест натижалари электрон шаклда берилгани боис у тизимда автоматик шаклда пайдо бўлади. Шунинг учун уни Egov.kz  га киритиш шарт эмас.

Таълимий грант тақдим этилгани тўғрисидаги электрон далолатнома танлов натижасига кўра юборилади. Абитуриентлар уни олиш учун қаергадир бориши шарт эмас, деб огоҳлантиради вазирлик.

Грантлар бериш тартиби ўзгаришсиз қолдирилди. Июнь ЯМТ натижаларига кўра, талабгорлар танловда қатнашади. Жорий йилда грантлар таълим олган тилига боғланмаган.

Абитуриентларни олий ўқув юртларига қабул қилиш 10 августдан 25 августгача давом этади.

Олий ўқув юртларида таълим масофадан олиб борилади. Анъанавий шаклда иш олиб бориш индивидуал графикка кўра фақат лаборатория ишлари, ишлаб чиқариш таълими ва  профессионал амалиётда ўтказилади.

 

Фото: ic24.kz