Инсонпарварлик ёрдами ва дори-дармонлар тақсимоти шаффофлигини махсус гуруҳ назорат қилади

Инсонпарварлик ёрдами ва дори-дармонлар тақсимоти шаффофлигини махсус гуруҳ назорат қилади

Қозоғистон пойтахти ва минтақаларда махсус жамоат назорати гуруҳлари иш бошлади. Улар инсонпарварлик ёрдами етказиб берилиши шаффофлигини назорат қилади. Қизил Ўрдада халқ назорати гуруҳи Хитойдан келтирилган гуманитар юкни қабул қилиб олишда иштиок этди. Бу ҳақда минтақа мувофиқлаштирувчиси Лима Диас ўз Facebook саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, инсонпарварлик ёрдами қаторида 1 600 та тиббий ҳимоя комбинезонлари, 8 200 та бир марта ишлатиладиган хирургия қўлқопи, 50 та инфрақизил термометр, 5 400 та №95 тиббий ниқоб, 28 960 та хирургия ниқоби, 3 700 та тиббий ҳимоя кўзойнаклари бўлган. Анжомлар бугун, 15 июль куни тарқатилди.

Павлодар вилоятидаги жамоат кузатувчилари эса Қатардан келтирилган гуманитар юк тақсимотини кузатишди. Бу ҳақда минтақа мувофиқлаштирувчиси Алма Козбаева ўз Facebook саҳифасида маълум қилди. Унинг ёзишича, Павлодарга 18 та якка ҳимояланиш воситалари жамланмаси – ниқоб, костюм, пластик кўзойнак ва бошқалар келтирилган.

Қозоғистон пойтахтидаги мониторинг гуруҳи эса дистрибьюторлар тарқатган дори-дармонлар аптекаларда мавжудлигини текширди. Нур-Султонга икки кун ичида 1 миллиона 200 минг қути турли препаратлар келтирилган. Шаҳар ҳокими матбуот хизмати берган маълумотга кўра, иккита юк самолётида COVID-19, пневмония ва бошқа қатор касалликларни даволаш учун зарур дори-дармонлар етказиб берилган. Улар қаторида, ксарелто, цефтриаксон, клексан, азитромицин, дексаметазон, метилпреднизолон, ибупрофен, нимесулид, кардиомагнил, левофлоксацин, метронидазол, гепарин, нимесулид, ибуфен, парацетамол, офлоксацин ва бошқалар бор.

Мониторинг гуруҳи 15 та йирик аптека тармоқларига борди.

«Зарур дори-дармонлар келтириляпти. Аналоглари ҳам бор. Фуқароларга сотишда бир кишига бир даволаниш курси учун етарли миқдорда беряпмиз. Ижтимоий масофаланишга риоя этилишини назорат қилмоқдамиз», деди шаҳар Ёшлар сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи Ақулан Тастемир.

Ҳукумат ва ҳокимликлар дори-дармонлар келтирилиши, сотилиши жараёнини мониторинг қилишни кучайтирди. Агарда фуқаролар препаратларни қиммат нархларда сотиш ҳолларига дуч келса, іKOMEK 109 ягона контакт-марказига, шунингдек, WhatsApp иловаси орқали +7 775 160 55 32 рақамларига мурожаат этиши зарур. Дори-дармонлар нархининг энг юқори кўрсаткичини dari.kz,  ndda.kz сайтлари ва adilet.zan.kz сайтидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган буйруққа кўра аниқлашингиз мумкин.

 

Фото: kursiv.kz