Автоволонтерлар, волонтер-штурманлар ва қадоқловчилар: пойтахт аҳолиси карантин даврида бир-бирига қандай ёрдам бераяпти?

Автоволонтерлар, волонтер-штурманлар ва қадоқловчилар: пойтахт аҳолиси карантин даврида бир-бирига қандай ёрдам бераяпти?

Пандемия бошланган кунлардан буён Нур-Султонда яшовчи 3000 дан ортиқ одам «Эзгу ишлар» миссиюяси доирасида зиммасига турли мажбуриятларни олган. Март ойидан бошлаб Ёшлар сиёсати бошқармасига волонтёр бўлиш истагидаги минглаб ёшлардан аризалар келиб тушди. Бошқарма раҳбари Даулет Карибек бу ҳақда Kazakh TV мухбирига маълумот берди. Унинг айтишича, кўнгиллилар бажараётган ишлар учун ҳақ олмаяпти, аксинча, ишлаб топган пулларини сарфлаш ҳоллари ҳам юз беряпти.

«11 майгача озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш, блокпостларда навбатчилик қилдик, бир гуруҳ волонтёрлар кексаларга ёрдам берди, дўконлардан озиқ-овқат олиб келиб бердиҲатто бензин учун ҳам ҳақ тўламадикАвтоволонтёрлар уларни ташиб беришга кўмаклашди, штурман-волонтёрлар ҳайдовчилар ёнида ўтирганча нарсаларни тарқатишга ёрдамлашди. Қадоқлашни ҳам волонтёрлар бажарди. Уларнинг ҳаммаси яхши ишларни амалга ошириш учун ёрдамга келди», деди Даулет Карибек.

Бугунги кунда 50 нафар кўнгилли пойтахтдаги собиқ «Рамада Плаза» меҳмонхонасида жойлашган стационарда навбатчилик қиляпти. Уларнинг кўпчилиги – Астана тиббиёт институти талабалари. Тиббиёт қоллежи талабаларидан яна  260 нафари волонтёр сифатида коронавирус билан курашишга тайёрланяпти.

«Улар ўз ихтиёри билан стационардаги врачларимизга ёрдам бериш истагини билдирдиҲозир поликлиникаларда ўқитаяпмиз, аста-секин иш берамиз», деди Даулет Карибек.

Волонтёрлар орасида меценатлар ҳам бор. Масалан, «Жентльменлар клуби» 300 оила учун  озиқ-овқат саватчалари юборди. Даулет Карибек фикрича, Қозоғистонда  корпоратив волонтёрлик ҳам авж олмоқда.

Аҳоли имконияти кўра волонтёрларга яхшилик билан жавоб беришга интилмоқда.

«Момоларнинг бирининг уйига озиқ-овқат олиб боргандик. У эса бизни науриз кўжа билан сийладиШу тариқа раҳмат айтди Ильинкада эса битта опахон тиббий ниқоблар етишмай турган вақтда бизга бир қанчасини тикиб берди. Уйида тикиб, волонтёрларга олиб келганлар ҳам жуда кўп бўлди. Ўз қўли билан тумор тикиб, волонтёрларга совға қилганлар ҳам кўп бўлди», деди бошқарма раҳбари.

Даулет Карибекнинг фикрича, пойтахтимизда бошқаларга ёрдам кўрсатишни истаётганлар сони тобора ортиб боряпти. Кўнгиллилар сафига қўшилишни истаганлар эса Ёшлар сиёсати бошқармасига мурожаат этиши мумкин. Бу ерда ҳаммага иш топилади. Алоқа боғлаш учун Instagramдаги  @daulet_karibek  ёки @ns_jastary аккаунтларига мурожаат этиш зарур.

 

Фото: inform.kz