Июль ойида ишсиз қолганларга 42 500 тенге нафақа тўланади

Июль ойида ишсиз қолганларга 42 500 тенге нафақа тўланади

Карантин чора-тадбирлари кучайтирилиши туфайли ишсиз қолганлар 42 500 тенге нафақа олади. Ҳукумат йиғилишида бу ҳақда бош вазир Асқар Мамин маълум қилди.

«Давлат раҳбари топшириғига кўра, чекловчи чора-тадбирлар даврида биз даромадини йўқотганлар учун 42 500 тенге миқдорида ижтимоий нафақа тўлашга қарор қилдик. Тўловлар карантин туфайли фаолияти чекланган иш берувчилар, хусусий тадбиркорлар буюртмасига кўра ажратилади», деди Бош вазир.

Шу билан бирга, Асқар Мамин 1 миллион нафардан зиёд бўлган аҳолининг алоҳида қатламларига озиқ-овқат харид қилиш учун маблағ ажратиш зарурлигини кўрсатди.

Шунингдек, қайта кўрилиши карантин даврига тўғри келган ногиронлар муддати автоматик равишда уч ойга узайтрилди.

 

Фото: finance.kz