Коронавирус қурбонлари хотирланди

Коронавирус қурбонлари хотирланди

«Ақўрда» резиденцияси қошида Давлат раҳбари  Қосим-Жўмарт Тўқаев ва бошқа бир гуруҳ мансабдор шахслар коронавирус пандемияси қурбонларини хотирлаш учун бир дақиқа сукут сақлади.

«Бугун биз мудҳиш хасталик ҳаёт йўлини узган ватандошларимизни хотирлаяпмиз. Вафот этганларнинг яқинлари ва қариндош уруғларига ҳамдардлик билдирамиз. Бирлигимиз ва баҳамжиҳатлигимиз бу балони бартараф этишда ёрдам беришига ишончим комил», деб ёзди ўзининг Twitter даги саҳифасида Давлат раҳбари.

Коронавирус қурбонлари хотирасини мамлакат бош флагштоки қошида ёд этдилар. Бу ерга полициячилар, врачлар, фавқулодда ҳолат хизмати ва Миллий гвардия фахрий қоровуллари тўпланди.

Улар мотам марши ижро этдилар ва бир оз туширилган давлат байроғи қошига йиғилдилар.

 

Фото: dailynews.kz