Нур-Султон: келажак шаҳри 22 ёшда

Нур-Султон: келажак шаҳри 22 ёшда

Қуёшли Алматидан пойтахтни кўпчиликка номаълум Ақмўлага кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинганига йигирма йилдан кўпроқ вақт бўлди. Ўшанда дашт қўйнида янги мегаполис яратиш ғояси кўпларга имконсиздек туюлганди. Бугун эса Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев ғояси – Евроосиё материги марказида келажак шаҳрини бунёд этиш фикри рўёбга чиқди. Унда дунёнинг жуда кўп иқтидорли ва таниқли меъморлари лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилди.

Кулайша Ақтаева, Қозоғистон Республикаси Биринчи ПрезидентиЭлбоши кутубхонаси директори ўринбосари:

 - Олий кенгаш томонидан пойтахтни кўчириш ғояси тасдиқлангач, энг жасур ғояларни рўёбга чиқариш учун имконият туғилди. Гарчи биринчи республика танлови ғолиблари мавжуд бўлгани ҳолда, Алмати ва Ақмўла меъморлари гуруҳи таклиф этган ғоялар ўша вақтларда фақат Нурсултон Абишевич Назарбоев идрокида яшаётган манзараларни қамраб ололмади. Бунга фақат Кисе Куракава – ижодида метаболизм концепцияси ўрин олган жаҳон меъморлик мактаби вакилларидан бири эришди.

Шуни ҳам айтиш керакки, пойтахтни Ақмўлага кўчириш ғояси –стратегик муҳим қарор эди. Бу шаҳарнинг афзалликлари қатор факторлар билан белгиланади. Географик жойлашиши ҳамда қулай экологик вазият – шулар қаторида. Шаҳар келгусида ривожланиш учун имкониятларга эгалиги ҳам жуда муҳим эди. Ижобий жиҳатларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда Ақмўла танланди. Ўша тарихий муҳим воқеалар солномаси Биринчи Президент кутубхонасида сақланмоқда.

Кулайша Ақтаева, Қозоғистон Республикаси Биринчи ПрезидентиЭлбоши кутубхонаси директори ўринбосари:

 - Қўлимизда пойтахтимиз фотосолномаси мавжуд, дей оламиз. Чунки барча жараёнлар суратларда муҳрланган. Жуда қизиқарли фотографиялар бор. Масалан, «Байтерек» монументи, Нурсултан Абишевич «Байтерек» монументи эскизлари муаллифи эканлигини биламиз.  Амалда биз шу каби лойиҳаларнинг илк нусхаларидан рўёбга чиқарилгунича бўлган даврни ўз ичига олган тарихий материаллар мажмуасига эгамиз.

Қозоғистон пойтахти йил сайин кўркамлашиб бораяпти. Янги бинолар, кўприклар, кўчалар, бутун бошли микрорайонлар бунёд этиляпти. 5-6 йил аввал келганлар унинг нақадар ўзгарганини кўрмоқда. Бугунги Нур-Султон – салобатли миллионер шаҳар. Туғилган кун муборак, пойтахтим!

 

Фото: otyrar.kz