Қозоғистон мусулмонлари маънавий бошқармаси дафн маросими ҳақида баёнот берди

Қозоғистон мусулмонлари маънавий бошқармаси дафн маросими ҳақида баёнот берди

Ташкилот мусулмонларни дафн ва таъзия маросимларини қисқартиришга чақирди. Уларга фақат яқин қариндошларни чақиришни тавсия қилди. Айни вақтда, санитария талабларига риоя этиш кераклигини эслатди. Карантин даврида дафн маросими қуйидаги тартибда ўтказилиши керак.

«Фақат дин хизматчиси ҳамда 30 нафардан ортиқ бўлмаган қариндош-уруғлар дафн маросимида қатнашиши лозим. Жаноза намози беш минутдан ошмасин. Иситмаси бор ва йўталаётган одамлар маросимга йўлатилмаслиги зарур. Санитария қоидаларига риоя этиш, ниқоб тақиш ва ўзаро масофани икки метрдан камайтирмаслик шарт», деди бошқарма раиси ўринбосари, ноиб-муфтий Ершат Ўнғаров онлайн-брифинг чоғида.

 

Фото: azan.kz