Карантин кучайтирилади. Саволларга жавоб берилди

Карантин кучайтирилади. Саволларга жавоб берилди

5 июлдан мамлакатда карантин чоралари кучайтирилади, раҳбарият тартиббузарларга солинадиган жарималар миқдорини эълон қилди. Тартибга риоя қилмаганлар камида 30 ҳисоб кўрсаткичи ёки салкам 80 минг тенге тўлайди. Бош вазир ўринбосари Ерали Тўғжанов бўлиб ўтган брифингда қатор рақамларни тилга олди. Тадбиркорлар эса 638 минг тенгегача жаримага тортилиши мумкин. Расмий меъёрий ҳужжат тез кунларда эълон қилинади. 

Карантин тўғрисидаги қарорга мувофиқ, минтақалараро автобуслар тўхтатилади, аммо шахсий транспортда ҳаракатланиш мумкин. Блокпостлар қўйилмайди. Поезд ва самолётларда сафарга чиқиш учун махсус тиббий справка олиш шарт эмас.

Шунингдек, Ерали Тўғжанов Фавқулодда ҳолатга оид чекловлар олиб ташлангач, коронавирусга чалиниш ҳоллари кўпайиши кутилганини билдирди.

«Қатъий карантин чоралари мамлакатда касаллик кескин кўпайиб кетиши олдини олди. Тиббий базани тайёрлаб олишимиз лозим эди. Мамлакат ҳамиша Фавқулодда ҳолат шароитида яшай олмайди. Иқтисодиёт ишлаши керак, одамлар ишлаши керак. Шунинг учун аста-секин карантин талаблари камайтирилганди», деб эслатди Ерали Тўғжанов.

 

Фото: kapital.kz