Дўмбира – халқ юраги!

Дўмбира – халқ юраги!

Қозоғистонда учинчи марта Дўмбира миллий кунига тайёргарлик авжида. Эслатамиз, жорий йилда бу байрам 5 июлга тўғри келади. Асрлар давомида қозоқ халқининг бирорта анжумани дўмбира куйларисиз ўтмаган. Шунинг учун ҳам миллий чолғу асбобига бағишланган кун ҳар сафар умуммиллий байрамга айланади.

Павлодар адабиёт ва санъат музейида 20 дан ортиқ дўмбира турлари намойиш қилинмоқда. Деярли барча асл экспонатларни Иртишбўйи оқинлари ва бастакорлари қариндошлари музейга топширган. Улар қаторида таниқли қўшиқчи Байғабил Жилқибаев ҳамда таниқли актёр ва режиссёр Каукен Кенжетаев дўмбиралари ҳам бор.

«Бизда онлайн тадбирлар режаси тузилган. Унга Иртишбўйи бастакорлари энг яхши асарлари ижроси ҳам киритилган. Бунда онлайн-кўргазма ташкил қилинади ва иқтидорли юртдошларимиз қўшиқ ва куйлари ижро этилади. Пандемия вақтида ҳам одамларни маданий қадриятларимиздан баҳраманд қилишимиз керак, деб ҳисоблаймиз», деди Бухар Жирау номли адабиёт ва санъат музейи ходими Амангелди Егинбай.

Шарқий Қозоғистон вилояти ҚХА филиали «Янгра, дўмбира» онлайн танловини ташкил қилди. Унга 20 дан ортиқ ижрочи ўз ижодни йўллади. Танлов натижалари эълон қилиниши кутилмоқда.

Қарағандилик уста Хайрўлла Малик эса дўмбира ясаш усулларини ўргатмоқда ва келгусида мактабини бунёд этишни орзу қилаяпти. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган бу санъатда икир-чикирлар бўлмайди – ҳар бир деталь ва ҳатто ижодкор кайфияти ҳам жуда муҳим. Устанинг фикрича, дўмбира – миллий бойлик. Байрам эса уни эслатиш учун яхшигина сабаб бўла олади.

 

Фото: oldru.kyzylorda-news.kz