Биринчи Президентнинг Қозоғистон қонунчилик тузумини яратишдаги ўрни ҳақида китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Биринчи Президентнинг Қозоғистон қонунчилик тузумини яратишдаги ўрни ҳақида китоб тақдимоти бўлиб ўтди

 

Бугун онлайн-шаклда «Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг мустақил Қозоғистон конституциявий қурилишида тутган ўрни: Элбоши дарслари» китоби тақдимоти ўтказилди. Унда мамлакта бош Қомусини тайёрлаш ва рўёбга чиқариш, мамлакат замонавий сиёсий-ҳуқуқий тизимини барпо этишда тутган ўрни батафсил кўрсатилган. Тадбир давомида Қозоғистон Республикаси Конституцион кенгаши раҳбари Қайрат Мами 1995 йилда янги Конституция яратиш тўғрисидаги қарор Биринчи Президентнинг дадил қадамларидан бири бўлганлигини кўрсатиб ўтди.

«Конституция 1995 йил 30 август референдумида тасдиқланиши унга олий даражада қонунийлик берди. Элбоши Стратегияси ва халқ иродаси уйғунлашди. Ўтган чорак асрлик давр Қозоғистон Республикаси Олий қонуни самарадорлиги ва замонавийлигини исботлади. Мустақил мамлакат муваффақиятлари ундаги халқ манфаатларига мувофиқ қадриятларга асосланади», деди нотиқ.

Шунингдек, Нурсултон Назарбоев жамғармаси ижроия директори ўринбосари Игорь Рогов мамлакатимиз энг янги тарихидаги қонунчилик тараққиёти замонавий Қозоғистон асосчиси бўлган Элбоши фаолияти ва ундаги сиёсий-ҳуқуқий тизимга боғлиқлигига урғу берди.

«Хорижий тажриба, илғор ҳуқуқий технологилардан фойдаланиб, мамлакатимиздаги ҳуқуқий билимларга таянган ҳолда Элбоши замонавий халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ва ҳақиқий Қозоғистон ҳуқуқ тизимини ишлаб чиқди», деди Игорь Рогов.

Китоб Биринчи Президент таваллуд куни арафасида чоп этилди. Конституцион кенгаш нашрга тайёрлаган асар билан мамлакат кутубхоналари ва тегишли сайтлар орқали танишиш мум кин.

 

Фото: inform.kz