Альп тоғларида «Абайхонлик»

Альп тоғларида «Абайхонлик»

Қозоғистоннинг Швейцариядаги элчихонаси буюк қозоқ шоири ва мутафаккирининг 175 йиллиги доирасида тадбир ташкил қилди.

«Қозоқ халқи учун Абай – руслар учун Толстой, инглизлар учун Шекспир, немислар учун Гёте каби азиз. Дунё Абай ва унинг қозоқ маданияти, адабиётига қўшган ҳиссасини билиши лозим. Шунда биз жаҳон классик адабиётидан ўрин олганимизни айта оламиз», деб таъкидлади Қозоғистон элчиси Алибек Бакаев.

Тадбирда сўзга чиққан Цюрих университети кафедра раҳбари, профессор Петер Финке Абай ижоди ҳақида фикрларини билдирди. Шоир асарлари олимлар, қозоқ диаспораси вакиллари, қозоғистонлик талабалар ижросида қозоқ, француз, немис тилларида янгради.

Оpen-air форматида бўлиб ўтган тадбир Люцерн яқинидаги Альп тоғлари қуршовидаги қадимий Мегган қасрида ташкил қилинди.

«Коронавирус пандемияси даврида бундай формат маъқул кўрилди, зеро, Абай ижодини тўрт девор ичида эмас, табиат қўйнида қабул қилиш анча осонроқ», дея маълум қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

 

Фото: inform.kz


×