ОАВ ходимлари куни арафасида Нур-Султон шаҳрида бир гуруҳ журналистлар тақдирланди

ОАВ ходимлари куни арафасида Нур-Султон шаҳрида бир гуруҳ журналистлар тақдирланди

Нур-Султонда Оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Аида Балаева, маҳаллий ОАВ ҳамда хорижлик журналистлар иштирок этди. Тадбир қисман онлайн-форматда ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 июнь - Қозоғистонда ОАВ ходимларининг касб байрами сифатида нишонланади. Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Аида Балаева журналистларни байрам билан табриклади.

«Журналистлик касби ҳар доим одамларда ишонч уйғотган, сиз ҳамиша уларга энг қизиқ ва муҳим воқеалар ҳақида хабардор бўлишда кўмаклашасиз. Айтишадики, тарихчи ва ёзувчилар ўтмишни тирилтиради, журналистлар эса ҳозирни абадийлаштиради. Албатта, биринчи навбатда, журналистика  - оғир меҳнат ва фуқаролик масъулияти. Профессионал журналистлар фаолияти одамлар тақдири ва ҳаётини ўзгартирибгина қолмай, тизимли характерга эга муаммоларни ҳал этади, одамларга умид беради, биз буни доим кузатиб келамиз. Сўнгги ойларда жамият тажрибали ОАВ ходимлари ишининг қадрини яна бир марта билди, ҳозирги қийин шароитда ўз соғлиғи ва ҳаётига доимий хавф мавжудлигига қарамасдан, улар энг қайноқ нуқталарда ишламоқда, ўзининг профессионал бурчини бажармоқда, эртанги кунга ишонч ҳиссини уйғотмоқда», дея таъкидлади вазир.

Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Аида Балаева илғор журналистларни «Ақпарат саласының үздігі» кўкрак нишони билан тақдирлади.

Байрам арафасида оммавий ахборот воситаларида ишлаётган 55 нафар ходим кўкрак нишони соҳиби бўлди. Улар орасида «Хабар 24» телеканали мухбири Қанат Базилханов ҳам бор.

Таъкидлаш керак, жорий йилда илк маротаба таниқли журналист ва жамоат арбоби Бейсен Қуранбек номидаги «Жігер» мукофоти таъсис этилди. Тантанали маросимда унинг ғолиблари номлари эълон қилинди.

«Ижтимоий мавзудаги энг яхши сюжет» номинациясида мукофот «Хабар 24»  телеканали мухбири Мерей Шомахановага насиб этди.

 

Фото: inform.kz