Қозоғистон алоҳида қўриқланадиган ерлар майдони кенгаяди

Қозоғистон алоҳида қўриқланадиган ерлар майдони кенгаяди

Парламент Мажлиси депутатлари бугунги йиғилишда аввал туризм ва алоҳида стратегик аҳамиятга эга бўлган иншоотлар қурилиши учун олинган, аммо мақсадга мувофиқ ишлатилмаётган ерларни давлатга қайтаришни кўзда  тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

«Ақмўла ва Алмати вилоятидаги қатор ҳудудлар ажратиб берилганига қарамай зарур иншоотлар қурилмагани туфайли етарлича ҳимояланмаяпти. Натижада улар ўз қиймати ва қадрини йўқотаяпти. Ундаги флора ва фауна хавф остида. Бундан ташқари, депутатлар экотуризмни ривожлантириш мақсадида қатор тадбирларни таклиф қилди», деб таъкидлади Мажлис депутати Берик Ўспанов.

Парламент Мажлиси Спикери Нурлан Ниғматулин янги қонун лойиҳаси қабул қилинса ишлатилмай ётган ерларни давлатга қайтаришга туртки берилишини тилган олди.

«Бугун жуда муҳим қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Уни касбдошларимиз – Мажлис  депутатлари ишлаб чиқди. Алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудларни қонуний бошқаришдаги мавжуд камчиликлар бартараф қилинди. Ушбу қонун ишга тушиши мураккаб муаммони қисқа муддатда ҳал этиш учун имконият яратади», деб таъкидлади Нурлан Ниғматулин.

 

Фото: ult.kz