Қозоғистон спортчилари машғулотларга киришяпти

Қозоғистон спортчилари машғулотларга киришяпти

Миллий жамоалар спортчилари тез орада таълимий-машқ машғулотларини бошлайди. Коронавирус тестидан ўтгач, биргаликда шуғуллана бошлашади. Сифатли ишларни ташкил қилиш ва назорат учун тезкор штаб тузилган.  Унга спорт дирекцияси етакчиси Елсияр Қанағатов раҳбарлик қилади.

«Фавқулодда ҳолат даврида жамоаларимиз аъзоларидан кўпчилиги уй шароитида шуғулланди. Аммо ҳозир, ФҲ тартиби бекор қилингач, Олимпиада лицензиялари ўйналадиган беллашувларда совринли ўринлар олиш учун мунтазам шуғулланишимиз зарур. Аммо биз учун спортчилар саломатлиги жуда муҳим, шунинг учун рисоладагидек тайёргарлик жараёнини ташкил этишга эътибор қаратаяпмиз», деди Елсияр Қанағатов.

Машғулотлар махсус аккредитациядан ўтган спорт базаларида ўтказилади, уларда барча зарур санитария меъёрларига риоя этилади. Миллий Олимпиада қўмитаси махсус тадбирлар рўйхатини ишлаб чиққан. Қўйимча хизматчилар қисқартирилади. Улар спортчилар билан бирга алоҳида ҳудудда яшайди ва овқатланади. Турли жамоалар аъзолари ўртасидаги мулоқот ҳам тақиқланади.

Боксчиларнинг дастлабки таълим-машқ машғулотлари «Ақбулақ» Олимпиада марказида ўтади. Маскан спортчиларни кутиб олишга тайёр.

 

Фото: express-k.kz