Буюк Абай ватанида 175 йиллик юбилейга тайёргарлик давом этмоқда

Буюк Абай ватанида 175 йиллик юбилейга тайёргарлик давом этмоқда

Қозоғистон шарқида Абай Қўнонбоевнинг Кунанбаев 175 йиллигига тайёргарлик авжида. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига биноан, юбилей тантаналарини муносиб ўтказиш мақсадида шоир ватанида бир қанча иншоотлар барпо этиляпти. Сирт-Қасқабулақда, буюк шоир таваллуд топган жойда ёдгорлик ўрнатилади ва Абай “Қора сўзлари” ўйиб ёзилган харсангтошлар қўйилади. Ақшоқи дарасида Қўнонбой Ўскенбой ўғли музейи ташкил этилади. Бу лойиҳага республика бюджетидан деярли уч юз миллион тенге ажратилган.

«Абай Қўнонбоевнинг отаси ҳақида кўп йиллар мобайнида деярли ҳеч нарса айтилмаган. Ҳозир тарихчилар уиг аслида қандай одам бўлганини ўрганмоқда. Ахир Қўнонбой Ўскенбой ўғли жамоат арбоби, эътиборли султан бўлган. Қўнонбой ҳаётини ўрганиш зарурлиги тўғрисида президент  ҳам гапирганди», дейди Қўнонбой Ўскенбой ўғли авлодларидан бўлган Қусман Берлешов.

Абай юбилейи муносабати билан минтақада жами 5 миллиард тенге қийматга эга 19 та йирик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

«Буюк мутафаккир юртдошлари унинг 175 йиллигига катта эътибор бермоқда. Икки йил аввал махсус жамғарма тузилган, унга йиғилган маблағ эса Абай тумани инфратузилмаларини яхшилаш учун ишлатилади. Қараул қишлоғида эса масжид қурилиши бошланган», деди Абай тумани ҳокими Жарқинбек Байбасиров.

 

Фото: 24.kz