Қозоғистон бўйлаб блокпостлар олиб ташланди

Қозоғистон бўйлаб блокпостлар олиб ташланди

Мамлакат ичидаги минтақаларни икки ойдан буён ажратиб турган блокпостлар олиб ташланди. Эслатамиз,  бундай эҳтиёт чораси Нур-Султон ва Алмати шаҳарларида 19 мартда жорий этилганди. Кейинроқ уларга Қозоғистоннинг бошқа минтақалари ҳам қўшилган.

Республикада жами  400 та шундай блокпостлар ўрнатилган, 78 кун давомида уларда  3,2 млн тадан зиёд транспорт воситаси ва 5 млн йўловчи текширувдан ўтказилди. Назорат  электрон база асосида амалга оширилди, озиқ-овқат маҳсулотлари учун «яшил йўлак»лар ташкил қилинди.

Ўтказиш жойлари полициячилар, ҳарбий хизматчилар, Миллий гвардия вакиллари, ҳокимлик хизматчилари ҳамда санитар врачлар кеча-кундуз навбатчилик қилишди.

"Бу иш осон эмас. Дала шароитида, казарма ҳолатида, уй ва оиладан узилган ҳолда сутка давомида иш олиб борилди. Баъзи фуқароларнинг вазиятни тушунмаганлиги учун айтган таъналарини тингладик. Буларнинг ҳаммаси улкан жисмоний ва руҳий юк. Аммо ходимларимиз 78 кун давомида зиммасига юкланган хизматни ҳалол ўтади ",  деб таъкидлади Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев.

5 июндан шаҳарлараро автобуслар ҳаракатлана бошлайди.

"Мамлакат ичида ҳаракатланишга ижозат берилиши минтақалар орасидаги вазият тенглашганини кўрсатади. Эндиликда бундай чекловга зарурат қолмади", деди Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов.

 

Фото: Ratel.kz