ЯМТ-2020: Тест топшириш пунктларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

ЯМТ-2020: Тест топшириш пунктларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Коронавирус инфекцияси пандемияси ягона миллий тест топшириш тартибига ҳам таъсир кўрсатди. Кутилганидек, хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Шу жумладан, беш турдаги дезинфекция ишлари амалга оширилади: абитуриентлар дезинфекцияловчи туннелдан ўтади, термометр билан ҳарорати ўлчанади, қўллари ва оёқ кийимига санитария ишлови берилади, ниқоблари респираторларга алмаштирилади.

Абитуриентда хасталик аломати сезилса – дарҳол бошқалардан ажратилади. ЯМТни у бошқа вақтда топширади. Потоклардагилар сони камайтирилади, потоклар сони ортади. Ота-оналарга ЯМТ топшириш пунктларига келмаслик тавсия этилади.

Жорий йилда Алмати вилоятининг ўзида этом 15 минг нафар битирувчи ЯМТ топшириши кутиляпти. Тестлар 16 пунктда 20 июндан  5 июлгача топширилиши кутиляпти. 

 

Фото: liter.kz