1 июндан шаҳарлар орасидаги блокпостлар олиб ташланади

1 июндан шаҳарлар орасидаги блокпостлар олиб ташланади

1 июндан Қозоғистон шаҳарлари орасидаги блокпостлар олиб ташланиши кутиляпти, 5 июндан эса автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги Транспорт қўмитаси раиси ўринбосари Жанибек Тайжанов маълум қилди.

Умуман олганда, мамлакатда 313 та шаҳарлараро йўналиш мавжуд, уларда 888 йўловчи ташиш корхонаси иш юритади.

Санитария-эпидемиология хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бош санитария врачи талабларига кўра ишлаш тартиби жорий этилмоқда. Унга кўра, автобусларни дезинфекциялаш, йўловчиларни фақат ниқоб таққан ҳолда автобусга чиқариш, улар орасида камида бир метр масофа бўлишини таъминлаш, ҳайдовчилар тиббий ниқоблар билан таъминланиши ҳамда ўз вақтида уларни алмаштириб туриши, СOVID-19 га тест топшириши кўзда тутилган. Вокзалларга киришда ҳар бир йўловчи ҳарорати текширилади. Бу талаблар темирйўл транспортида ҳам жорий этилади. Айни вақтда, вагон ресторанлар иши вақтинча тўхтатилади, йўловчиларнинг вагондан вагонга ўтиши тақиқланади.

Фото: vlast.kz