Нур-Султонда ҳовлиларда фитнесс ташкил қилинади

Нур-Султонда ҳовлиларда фитнесс ташкил қилинади

Нур-Султон шаҳрида аҳолини соғломлаштириш пилот лойиҳаси ишга тушди. Спорт билан шуғулланиш учун одамлар ўз кварталини тарк этиши шарт эмас. Хоҳловчилар машғулотларга ўзлари учун қулай вақтда киришиши мумкин. Энг муҳими – бу хизмат мутлақо бепул. Дастур ташкилотчиларининг айтишича, машғулотлар ҳозирча битта ҳовлида ўтказиляпти. Июль ойида мазкур ташаббусни шаҳарнинг бошқа уй-жой мажмуаларида ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.

Лойиҳага мувофиқ, барча машғулотлар тажрибали тренер назорати остида ўтказилади. Болалар, катталар ва ҳатто кексалар учун ҳам фитнес бадан тарбия мажмуаси кўзда тутилган. Шу билан бирга, аёллар учун йога, йигитлар учун футбол машғулотлари ҳам ташкил этилиши мумкин. Шуни ҳам айтиш керакки, бу таклиф кўпчиликка маъқул келмоқда.

«Жуда яхши қоида, одамлар ижоюий муносабатда.  Ҳозир машғулотларга чиқаётганлар сони тобора ортаяпти. Улар орасида болалар ҳам, катталар ҳам, кексалар ҳам бор. Мазкур машқлар айни вақтда қўшнилар ўртасида мулоқот ўрнатилиши, яхши қўнилик алоқалари юзага келиши билан ҳам фойдали»,  деди квартира соҳиблари кооперативи раиси Мадина Абишева.