Элбоши кутубхонаси Сиёсий қатағон қурбонлари хотраси кунига бағишланган видео кўргазма намойиш қилади

Элбоши кутубхонаси Сиёсий қатағон қурбонлари хотраси кунига бағишланган видео кўргазма намойиш қилади

«Кеажак учун хотира». Сиёсий қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган виртуал экспозиция шундай номланди. Шу кунларда Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти кутубхонаси расмий сайтида қатағон асоратларини кўриш мумкин. Шуни ҳам айтиш керакки, кутубхона музей коллекциясидаги экспонат илк марта видеоформатда намойиш қилиняпти.

Томошабинларга Н. Назарбоев архивидаги тарихий ҳужжатлар тўплами, фотографиялар ва видео лавҳалар, шунингдек, совет тоталитар тузуми қурбонлари ҳақида асл маълумотларни тиклашга йўналтирилган китоблар тақдим этилган.

Виртуал видеокўргазма материаллари билан 31 май куни presidentlibrary.kz сайтидаги «Музей» бўлимида таниша оласиз.

 

Фото: presidentlibrary.kz