Алмати яқинида самолётни қўндира олган экипаж давлат мукофотларига лойиқ кўрилди

Алмати яқинида самолётни қўндира олган экипаж давлат мукофотларига лойиқ кўрилди

4 май куни С-295 самолёти билан Жетиген яқинида юз берган воқеа техник носозлик туфайли эканлиги аниқланди. Авиаҳодисани тафтиш қилган комиссия ана шундай хулосага келди.

Комиссия маълум қилишича, шасси олдинги устунида муаммо мавжудлигига қарамай, ҳарбий учувчилар тўғри қарорлар қабул қилиши натижасида самолёт  Жетиген аэродромига муваффақиятли қўндирилган.

«Президент – Қуролли кучлар Олий бош қўмондони қарорига кўра, жасурлиги ва юксак профессионаллиги учун С-295 самолёти экипажи давлат мукофотларига лойиқ кўрилди: майор Женис Зайнулдинов ва капитан Аблай Ибраевга II даражали «Айбин» орденни, майор Карим Пахирдинов ва прапоршик Игорь Карабецга «Ҳарбий жасорати учун» медали топширилди», деб маълум қилинди Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигидан.

Бундан ташқари, Жетиген аэродромида самолёт қўнишини таъминлаган хизматлар ходимлари ҳам «Эл ҳимоячиси» медали ва фахрий ёрлиқлар билан мукофотланди. Зеро, уларнинг фидокорона меҳнати туфайли шахсий таркибда йўқотишлар бўлмади ва баҳоси жуда қиммат ҳарбий техника сақлаб қолинди.

 

Фото: ​liter.kz