ҚХА болалар расмлари танловини эълон қилди

ҚХА болалар расмлари танловини эълон қилди

Болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида пойтахт Қозоғисоон халқи ассамблеяси “Дунё болалар нигоҳида” расмлар танловини эълон қилди. Ассамблея матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, унда мактаб ўқувчилари иштирок этиши мумкин. Танлов шартига кўра, иштирокчи чизган суратини Instagram тармоғига қўйиши, муаллиф исми-шарифи, ёшини ёзган ҳолда #1июняАНК хештеги билан эълон қилиши зарур.

«Биз танлов иштирокчилари ёшига кўра 3 тадан финал қатнашчиларини танлаб оламиз ва обуначиларимиз овоз бериши йўли билан бош совриндорларни аниқлаймиз. Уч нафар ғолибга пойтахт Қозоғистон халқи Ассамблеяси махсус совғалари топширилади»,  деди танлов ташкилотчилари.

Натижалар 1 июнь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Фото: belta.by