Қозоғистон: ўқув йили якунланди

Қозоғистон: ўқув йили якунланди

Қозоғистонда жорий ўқув йили ниҳоясига етди. Унинг тўртинчи чораги илк бора онлайн шаклида ўтди. Карантин юмшатилган бўлса ҳам, ўқувчилар сўнгги қўнғироққа ташриф буюрмади. Линейкалар онлайн-тартибда ўтди.

Республика Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ўқувчиларга мурожаат этди. У йил якунланиши билан табриклади, масофадан таълим олган 4 миллиондан зиёд ўқувчи янги тартибга қисқа муддатда мослаша олгани ва сифатли таълим олишга муваффақ бўлганини билдирди. Ота-оналар ва муаллимларга миннатдорчилик изҳор этди.

«Сизнинг ҳаракатчанлигингиз туфайли тўртинчи чоракни  масофадан ўқитган ҳолда ниҳяосига етказдик. Тарихда ҳали бундай кўламдор иш рўёбга чиқарилмаган. Фарзандларига тиргак бўлган ота-оалар ҳам бугунги куннинг қаҳрамонлари бўлишди»,  деб таъкидлади Асхат Аймағамбетов.

Вазир битирувчиларга алоҳида мурожаат қилди. Жорий йилда битирув кечалари бекор қилингани ва 11-синф битирувчиларига 3-4 июнкунлари аттестат топширилишини тилга олган ҳолда Асхат Аймағамбетов бўлажак абитуриентларга юксак ютуқларга эришишни тилади.

«Бир вақтлар мен ҳам университетга, грантга кириш учун имтиҳон топширганман. Аммо киролмай қолганман. Бунда ҳеч қандай уят нарса йўқ. Пулли бўлимга бориш ёки бир йил муддатда қайтадан тайёрланиш имконияти бор эди. Мен масъулиятни зиммамга олиб, тайёргарликка зўр бердим ва келгуси йилда ўқишга кирдим. Яқинда ЯМТ тестлари топширасизлар. Сизга айтадиганим: умуман қўрқманглар. Бу – фақат битта имконият, ҳаётдаги энг осон имтиҳонлардан бири холос», деди вазир.

Жорий йилда 130 минг нафар қозоғистонлик ЯМТ топшириши кутиляпти. Имтиҳонлар кучайтирилган санитария тартиби шароитида олинади. Аудиторияларда болалар сони чекланади, улар ўртасида хавфсиз масофа сақланади.

 

Фото: qazradio.fm