Қозоқ шоири ва мутафаккири Абайнинг 175 йиллиги Қирғизистонда кенг нишонланади

Қозоқ шоири ва мутафаккири Абайнинг 175 йиллиги Қирғизистонда кенг нишонланади

 

Бишкекда қирғиз тилида чоп этилган «Абай» китоби тақдимоти ўтказилди. Тантанали маросим Халқаро турк академияси томонидан онлайн-конференция шаклида ўтказилди.

Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазири Азамат Жаманқулов айтишича, мамлакатда Абайнинг 175 йиллигига бағишланган қатор тадбирлар режалаштирилган. 27 май куни «Абай Қўнонбоев адабий ва маънавий мероси қиймати» мавзусида онлайн-конференция ўтказилади. Унда бир қанча мамлакатлар вакиллари қатнашади.  Бишкекда Қозоғистон элчихонаси, Қирҳизистондаги қозоқлар ҳамжамияти ва Маданият вазирлиги томонидан «Абай маркази» очилади. А. Ўсмўнов номли миллий кутубхонада эса онлайн форматда китоб кўргазмаси ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, Халқаро турк академияси томонидан ўтказилган онлайн-конференцияда TWESCO президенти Дархан Қидирали, ЮНЕСКО Осиё ва Тинч океани бўлими раҳбари Андрей Шевелев, шунингдек, Озарбайжон, Бошқирдистон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Туркия, Татаристон ва Ўзбекистондан таниқли туркшунослар қатнашди.

 

Фото: inform.kz