Болани биринчи синфга онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин

Болани биринчи синфга онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин

Бунинг учун egov.kz портали орқали ҳужжат топширасиз. Ҳужжатлар қабул қилиш  1 июндан бошланади. Бу ҳақда Нур-Султон шаҳри таълим бошқармаси раҳбари Шўлпан Қадирова маълум қилди.

«Биринчи синфга ўқувчиларни қабул қилиш бўйича хизматлар электрон ҳукуматнинг egov.kz портали орқали автомат шаклда амалга оширилади. Шунингдек, болани мактабдан мактабга, синфдан синфга ўтказиш бўйича давлат хизмати ҳам автомат шаклда амалга оширилади», деб таъкидлади Шўлпан Қадирова.

Болани биринчи синфга қабул қилиш учун бешта ҳужжат тақдим этилади:

• исталган шаклда ота-она ёки боланинг қонуний вакиллари томонидан ёзилган ариза;

• боланинг туғилганлиги хусусида шаҳодатнома нусхаси;

• бола саломатлиги хусусида 026/у-3 ҳужжат ;

• саломатлиги аҳволи тўғрисида  063/у ҳужжат;

• 3х4 ўлчовидаги иккита фотосурат.

«Шуни яна бир марта таъкидлашни истардим: мактаб қабул комиссияси бошқа бирорта ҳужжат сўраш ҳуқуқига эга эмас», дея аниқлик киритди бошқарма раҳбари.

17 августдан таълим даргоҳларида болаларни янги ўқув йилига тайёрлаш бўйича бепул ёзлик мактаблар иш бошлайди.

 

Фото: finance.kz