Қозоғистонда Қодир туни ибодатлари онлайн тартибда амалга оширилади

Қозоғистонда Қодир туни ибодатлари онлайн тартибда амалга оширилади

Бугун Қозоғистон мусулмонлари Қадр кечасини 19 майдан 20 майга ўтар кечаси нишонлайди. Мусулмон тақвимига кўра, ушбу сана Рамазон ойининг 27-кечасида нишонланади. Имон келтирганлар  кечани ибодат билан ўтказадилар. Бу кеча ўқилган ҳар бир нафл амал бошқа кунлардаги амаллардан минглаб марта қийматлироқ ҳисобланади.

«Қадр кечасининг аҳамияти шундаки, ушбу тунда Қуръони каримнинг илк сураси Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламга туширилган. Шунинг учун ҳам мазкур кеча Яратганнинг марҳамати ва ҳузунга тўла. Бу оқшом кўплаб гуноҳлар кечирилади. Алоҳ бу кечанинг ҳар бир сониясини мукаррам қилган. Қадр кечасининг бир дақиқасида қилинган ибодат   58 кунлик ибодат билан тенг. Агарда бу кечани ибодат билан ўтказсангиз, унинг қадри 83 йил ва 4 ойлик ибодат билан тенг бўлади», деди «Хазрет Султан» масжиди бош имоми  Ербўлат Жусупов.

Жорий йилда эътиқод қилганлар масжидларда тўплана олмайди. Коронавирус эпидемияси туфайли ҳар ким ўз уйида ибодат қилишига тўғри келяпти. Қозоғистон мусулмонлари диний идораси Қадр кечасида онлайн тартибда дуолар, ваъзлар ва маърузалар ўқилишини ташкил этмоқда.

 

Фото: islamdag.ru