Қозоғистонда фуқаро авиациясини ҚҚСдан, аэропортларни ер солиғидан озод қилишади

Қозоғистонда фуқаро авиациясини ҚҚСдан,  аэропортларни ер солиғидан озод қилишади

Мамлакат аэропортлари ер солиғи ва ундан фойдаланганлик учун тўловлардан озод қилинади. Ҳукумат йиғилишида Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов бу ҳақда маълумот берди. Соҳаларни тиклашга оид мажмуавий режага кўра, фуқаро авиациясини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Унинг айтишича, жорий йил охиригача самолётлар учун олиб келинаётган эҳтиёт қисмлар импорти қўшимча қиймат солиғидан озод этилади.

 

Фото: 7kun.kz