Қозоғистонликлар карантин меъёрларига риоя этмаган тақдирда карантин чоралари жиддийлаштирилиши мумкин

Қозоғистонликлар карантин меъёрларига риоя этмаган тақдирда карантин чоралари жиддийлаштирилиши мумкин

Бугундан бошлаб Қозоғистонда меҳмонхоналар, кичик ресторан ва кафелар, болалар боғчалари ва масжидлардаги навбатчи гуруҳлар иш бошлайди. Ҳаёт одатий оқимига қайта бошлаган бўлса-да, дам олиш кунлари 5.2 фоизга кўтарилган КВИ билан касалланиш ҳоллари кузатилиши карантинни юмшатишга муддатидан олдин жазм этилмадимикан, деган хавотирни келтириб чиқарди.

Нур-Султон шаҳри Товар ва хизматлар хавфсизлиги назорати департаменти раҳбари Зекен Исақовнинг айтишича, шаҳар аҳли санитария нормаларига етарлича жиддий риоя этмаяпти.

«Кўп одамларнинг ниқоб тақиш талабини бажармаётганини кўряпмиз. Ваҳоланки, тиббий ниқоб касаллик олдини олишдаги энг муҳим воситалардан бири. Бундан ташқари, сўнгги кунларда коронавирус юқтириш ҳоллари тобора кўпроқ қайд этилмоқда. Расмий таксопарк ходимлари ҳам, аҳоли ҳам жамоат жойида ниқобини олиб ташлаётгани кузатиляпти. Бу эса касаллик авж олишига, демак, Нур-Султонда каранти тартиби кескинлашиши олиб келиши мумкин», деди Зекен Исақов.

Санитария меъёрларига риоя этмаслик жамоат транспорти иши тўхтатилишига ҳам олиб келиши мумкин. CityTransportationSystems матбуот котиби Оксана Лоскутованинг айтишича, коронавирус юқтириш эҳтимоли юқорилигича қолмоқда. Шунинг учун ниқоб тақишни канда қилмаслик керак.

Атирау вилояти Бош санитар врачи коронавирус юзасидан салбий ўзгаришлар юз бериши эҳтимолига тўхталди. 

«Карантин тартиби бузилган тақдирда беморлар сони кескин ошиши мумкин, натижада 31 майга бориб яна 2 мингдан ортиқ беморни даволашимизга тўри келади.  Шу муносабат билан чекловчи чора-тадбирларни босқичма-босқич олиб ташлаш ниятидамиз», деди Темирбек Мусағалиев.

Фото: foodrussia.net