Нур-Султонда ресторанлар, кафелар душанба куни очилади

Нур-Султонда ресторанлар, кафелар душанба куни очилади

18 май, душанба куни икки ойлик танаффусдан сўнг ресторан ва кафелар мижозларига эшик очади. Ўтган давр мобайнида тадбиркорлардан кўпчилиги зарар кўрди, бошқалари эса таомларни уйларга етказиб бериш ҳисобига даромад олди.

Янги иш бошлаётган умумий овқатланиш муассасаларида кучайтирилган хавфсизлик қоидаларига риоя этилади. Барча объектларда қатъий санитария-эпидемиология тартиби жорий этилади. 

«Раҳбарлар барча ходимларини ҳимояланиш воситалари – тиббий ниқоблар, қўлқоплар, заруратга кўра, шапка ва халатлар билан таъминлайди. 2 метрли дистанцияга риоя қилинади. Кириш ва чиқишда қўлга ишлов бериш учун антисептиклар қўйилади», деб маълум қилишди пойтахт ҳокимлигида.

 

Фото: taldyk.info​