Битирув кечасида банкет бўлмайди

Битирув кечасида банкет бўлмайди

11-синф битирувчилари учун сўнгги қўнғироқ – балоғат ёшига йўлланма, муҳим байрам. Аммо коронавирус унинг ўтиш тартибига ўзгаришлар киритди. Фан ва таълим вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, бу йил аттестат сўнгги қўнғироқ куни тарқатилади. Банкет уюштириш эса мутлақо тақиқланди. Сўнгги қўнғироққа болалар одатдаги мактаб формасида қатнашишади.

«Жорий йилда якуний аттестацион имтиҳонлар ўтказилмаслигини ҳисобга олган ҳолда Фан ва таълим вазирлиги мазкур тадбирни июнь ойи бошида ўтказишга қарор қилди. Байрам доирасида тантанали суратда аттестатлар топширилади ва сўнгги қўнғироқ янграйди. Тадбир мактаб ҳудудида, очиқ ҳавода ва барча санитария меъёрларига риоя этилган ҳолда ўтказилади», деб тушунтирди пойтахт Таълим бошқармаси котибаси Алтинай Зарлик қизи.

 

Фото: alau.kz