Автобуслар, велосипед ва поездлар: Нур-Султонда транспорт қандай ишлайди?

Автобуслар, велосипед ва поездлар: Нур-Султонда транспорт қандай ишлайди?

Бугун пойтахтда жамоат транспорт ишини бошлади. Соат 7.00 дан 21.00 гача улар ҳаракатда бўлади. Биринчи босқичда шаҳар йўналишлари автобуслари иш бошлайди. Сўнгра шаҳар яқинига ҳам қатнайди. Аҳоли чорбоғларига бориш имконига эга бўлади. Санитария меъёрларига кўра барча автобуслар дезинфекция қилинади, ҳайдовчилар хавфсизлик чораларига рио қилади - ниқоб, қўлқоплардан фойдаланади, антисептиклар ишлатилади. Автобусларда фақат ўтиргичлар сонига тенг миқдорда йўловчилар олиниши мумкин. Бунинг учун ҳайдовчилар масъул ҳисобланади.

«Фуқароларнинг кўп қисми мусофадан ишлаяпти ёки уйларида қолаяпти. Шунинг учун йўловчилар кўп бўлади, деб ҳисобламаяпмиз. Фақат иш жойларига бориши шарт бўлганлар учун хизмат қилинади. Бошқа ҳамма ходимларга масофадан ишлаш тавсия қилинган», - дейди iKomek шаҳар маркази раҳбари Жаннат Дубирова.

Автобус учун нақд пул тўлаш имкони йўқ, фақат транспорт карточкаси ёки смартфон воситасида тўлаш мумкин. Шунингдек, ойлик транспорт карточкалари ҳам ишлатилиши мумкин.

«Апрель учун олинган ойлик транспорт карточкаси май ойиа кўчирилади ва 12 майдан 11 июнгача яроқли ҳисобланади. Транспорт карточкаси бўлган тақдирда 18 ёшгача бўлган болалар пойтахт автобусларида бепул юра олади», деб хабар берди Нур-Султон шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати.

13 майдан velobike.kz сайти ишлай бошлайди. Пойтахт аҳолиси велосипедларни ижарага олиши ва фойдаланиши мумкин. Июнгача тармоқ кенгайтирилиши ва 700 тагача велосипед фойдаланишга берилиши кутиляпти. Аммо абонемент олиш учун рўйхатдан ўтиш шарт.

Фақат йўловчи ташувчи поездлар ишга тушиши кечиктирилди. Улар карантин муддати тугагунича хизматини бошламаса керак.

 

Фото: vk.com