Google ва Yandex хариталарида Алмати вилояти туристик локациялари белгиланди

Google ва Yandex хариталарида Алмати вилояти туристик локациялари белгиланди

Жаҳон қидирув тизимлари хариталарида Алмати вилоятидаги энг оммавий ва қизиқарли туристик жойлар пайдо бўлади. Минтақа ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, жаҳон онлайн-майдончаларида вилоятдаги 8 мингдан ортиқ локация ўрин олган. Бундан ташқари, улар минтақа микросайти - «TripAdison»да ҳам акс этган. Бу ишлар учун уч йил вақт сарфланди. Эндиликда Wikipedia энциклопедиясига маълумотлар киритиш иши давом этмоқда.

Вилоят туризм бошқармаси ҳисобига кўра, 2025 йилга бориб, Алмати минтақасига йилига 4 млн атрофида саёҳатчи кела бошлайди. Бунга эришиш учун тоғ кластерига жами 600 млрд тенге, шу жумладан, 498,7 млрд тенге хусусий инвестиция жалб этиш режалаширилган.

 

Фото: ainews.kz