Қозоғистонда Фавқулодда ҳолат бекор қилинди, карантин эса давом этади

Қозоғистонда Фавқулодда ҳолат бекор қилинди, карантин эса давом этади

11 май соат 00 дан 00 минут ўтгач Қозоғистонда 16 март куни коронавирус тарқалиши муносабати билан жорий этилган фавқулодда ҳолат бекор қилинди.

Бугун, 11 май куни мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Давлат комиссиясини ўтказади ва баёнот беради. Давлат раҳбари коронавирусга оид вазиятга изоҳ беради ва Ҳукумат ҳамда бошқа давлат органлари келгуси фаолият стратегиясини белгилайди.

Эслатамиз, 29 апрель куни Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда фавқулодда ҳолат тартибини 11 майгача узайтириш тўғрисида Фармонини имзолади.

Фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинса-да, шаҳар ва вилоятларда карантин чекловларига 11 майдан кейин ҳам амал қилинади.

 

Фото: otyrar.kz