Бугун Қозоғистон халқи Ватан ҳимоячилари кунини нишонлайди

Бугун Қозоғистон халқи Ватан ҳимоячилари кунини нишонлайди

Бугун мамлакатимизда Ватан ҳимоячиси куни. 8 йилдан буён бу сана давлат байрами сифатида нишонланади. Бу бежиз эмас – 28 йил муқаддам Нурсултон Назарбоев мамлакат миллий қуролли кучларини тузиш тўғрисидаги Фармонни имзолаган.

Шуни ҳам айтиш керакки, Қозоғистон қуролли кучларини ривожлантиришга ҳамиша катта эътибор бериб келинади. Ҳарбий хизматчилар касбий тайёргарлигини чархлашга эътибор қаратилади. Армия сафларида хизмат қилиш нуфузли ҳисобланади, кўплаб ёшлар учун ҳарбий хизмат куч ишлатувчи тузилмаларда иш фаолиятининг дебочаси бўлиб хизмат қилади.

Анъанага кўра, Ватан ҳимоячиси кунида Бош қўмондон навбатдаги ҳарбий унвонлар бериш тўғрисида Фармонини имзолайди ва хизмат кўрсатганларга мукофотлар топширади. Бу кун расмий дам олиш куни ва унда мамлакат бўйлаб кўплаб  тантанали тадбирлар ўтказилади.

Жорий йилда коронавирус пандемияси туфайли ушбу байрам оилаларда нишонланмоқда. Аёллар эркакларни 7 май билан табриклаяпти. Зеро, бу байрам жамиятда 8 мартнинг муқобили бўлган “Эркаклар куни” сифатида тан олинган.

 

Фото: sputniknews.kz