9 май – Ғалаба куни

9 май – Ғалаба куни

Бугун биз Улуғ Ватан урушида эришилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаяпмиз. 1945 йил 8 майдан 9 майга  ўтар кечаси Берлинда «Германия таслим бўлгани тўғрисида ҳужжат» имзоланган. Бу эса Совет Иттифоқи  нацистлар Германияси устидан ғалаба қозонганини билдирарди.

Жорий йилда Ғалаба куни ўз-ўзини чеклаш шароитида нишонланмоқда. Анъанага айланган ҳарбий парадлар, «мангу олов»га гул қўйишлар ва бошқа тадбирлар пандемия туфайли ўтказилмайди. Баъзи офлайн-тадбирлар кўчирилди, аммо интернет ва ижтимоий тармоқлар туфайли барчамиз бирлашишимиз ва уруш қаҳрмонларига эҳтиомимизни изҳор этишимиз мумкин.

Урушнинг дастлабки кунларидан бошлаб совет халқи ватанпарварлик намуналарини кўрсатди. Ёшлар ҳам, кексалар ҳам ватан ҳимоясига отланди. Фронтга, тарихчилар берган маълумотга кўра, жами 34,5 млн. одам сафарбар қилинди. 1 млн. 200 минг қозоғистонлик улар қаторида эди. Урушга кетган юртдошларимизнинг ярми қайтиб келмади.

Мамлакатимизда 50 дан ортиқ турли қўшин турларига оид қўшилмалар ташкил қилинди. Улар таркибида бўлган аскарлар жазирамада ҳам, қаҳратонда ҳам елкама-елка туриб, Ленинградни мудофаа этишди, Сталинград остонасида жанг қилишди, Курск ёйида душман ҳужумини қайтаришди, Днепрни кечиб ўтиш ва Украина, Беларусь, Молдова, Болтиқбўйи ҳамда Шарқий Европани озод қилишда иштирок этишди. Қозоғистонликлар бу жангларда жасурлик намуналарини кўрсатди ва бу фидокорлик муносиб баҳоланди

ГРАФИКА:

Совет Иттифоқи қаҳрамонлари – 500

« Шуҳрат»  ордени тўлиқ кавалерлари - 100

Икки карра Совет Иттифоқи қаҳрамонлари – 4

Шу билан бирга турли сабаблар билан мукофотини ололмай қолганлар ҳам бор. Қозоғистонлик тарихчиларнинг ёзишича, улар - 133 нафар пиёдалар, артиллериячилар, пулемётчи, снайпер, сапёр, санитар, алоқачи ва отлиқ жангчилар номлари махсус  тўпламга киритилган.

 

Фото: sputniknews.kz