Пойтахтдаги кўп қаватли уйлардан бири деворига Бауржан Мўмиш ўғли портрети чизилади

Пойтахтдаги кўп қаватли уйлардан бири деворига Бауржан Мўмиш ўғли портрети чизилади

Нур-Султон шаҳри, Ташенов номли кўчадаги уйлардан бири деворига Совет Иттифоқи қаҳрамони Бауржан Мўмиш ўғли сурати чизилади. Мурал Ғалабанинг  75 йиллигига бағишланади.

Мусаввирлар Ержан Танаев и Али Закир лойиҳа муаллифлари. Кристина Бекмурзаева раҳбарлиги остида улар мамлакат бўйлаб шу каби 15 та лойиҳани рўёбга чиқарган. 

«Деворда аёл қўллари тутиб турган ёш Бауржан Мўмиш ўғли фотосурати тасвирланади. У яқинлари ва қадрдонлари урушдан қайтишини кутган минглаб аёлларга бағишланади. Зеро, Улуғ Ватан уруши фожиаси бирорта оилани четлаб ўтмади. Лойиҳа тинчлик учун, ўз уйи ва ватанини мудофаа этиш учун жанг қилганлигини кўрсатиб беради. Мурал яратиш учун бир неча ойлик тайёргарлик ва бир неча кунлик машаққатли меҳнат талаб қилинади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, уни рўёбга чиқариш учун фақат ҳомийлар маблағи сарфланди», деб таъкидлади лойиҳа куратори Кристина Бекмурзаева.

 

Фото: sxodim.astana