Уруш хотиралари. Улуғ Ватан уруши фахрийлари эстдаликларини баҳам қўришди

Уруш хотиралари. Улуғ Ватан уруши фахрийлари эстдаликларини баҳам қўришди

Бугун мамлакатимизда муҳим сана Ғалаба куни нишонланмоқда. 75 йил муқаддам фашист босқинчилари узил-кесил мағлуб этилди. Аммо ўша шавкатли кунлар гувоҳлари орамизда тобора камайиб бормоқда. Уруш фахрийлари ва фронт орти хизматчилари – улар биргаликда 4 йил мобайнида Ғалаба учун курашдилар. Жангчи Николай Демин ҳам улардан бири. Унинг айтишича, умридаги энг оғир хотиралар уруш билан боғлиқ. Фронтга энг ками 17 ёшдагилар олинарди. Аммо у 16 ёшда бўлган. Комсомол фаоли шунга қарамай урушга кетишни истади. Бугун у хотираларини баҳам кўрмоқда.

«Қарасам, гавдали, семиз душман қаршимдан чиқиб келяпти, унга қараб югурдим. У эса: «Гитлер капут, Гитлер Капут!» деб бақирди»,  эслайди уруш фахрийси Николай Демин.

Худди ҳамаси кечагина бўлгандек туюлади. Танкчи, разведкачи, биринчи қўлига олган қурол, дала бўтқаси, дўстларининг ўлими. Бу йилларни унутиш имконсиз.

«Чап томонга қарадим, лейтенант снаряд парчасидан ҳалок бўлганди. Уруш йилларида йўқотган қуролдошларим  ҳақида шу кунгача қайғуриб яшайман. Ҳар бир жангдан кейин юзлаб ўлган ва яраланганлар жасадини дафн этганмиз», деб эслайди фахрий.

Бугунги кунда Николай Демин бахтли ҳаёт кечираётган бўлса ҳам, қуролдош дўстларини кўп марта эслайди. Уларнинг кўпчилги жуда ёш ҳалок бўлди. «Шунинг учун ҳам тинч ҳаётни қадрлай олиш керак. Ахир улар бизнинг ёрқин келажагимиз учун жон беришди», дейди фахрий.

«Ҳамма «Ура!» деб қичқирди, автоматлардан осмонга ўқ очди, кимдир танкка чиқиб олганча пулемётдан ўт очди. Қувончимизни шундай изҳор қилгандик, бу кунни жуда кутгандик! Шу кунни нақадар кутган эдик!».

Қўжатай Некибаев ҳам 17 ёшлигида урушга кетди. Мактабни битириши билан уни олий ўқув юрти эмас, душман қўшинларига қарши узоқ давом этадиган кураш кутаётган эди. 48-кавалерия полки Европа мамлакатларини фашистлар чангалидан озод қилди. Ёш Қўжатай ҳам айни шу полкда хизмат қила бошлади.

«Украинага етиб келдик. Киевни озод қилишганди. Сўнгра Житомир, Ровно, Львов ва бошқа кўплаб Украина шаҳарларини душмандан озод қилдик. 3-4 ой вақт кетди. Сўнгра Венгрияга кириб бордик. Бир қанча шаҳарчаларни озод қилдик. Битта шаҳарга етиб бордик, уни фашистлардан озод қилиш учун 20 кун сарфланди», деди фахрий.

Душман чангалидан озод қилинган ҳудудлар кенгайиб борди. Бу рўйхатга Словакия шаҳарлари ва қишлоқлари ҳам кирди. 15-16 апрель куни Қўжатай Некибаев қуролдошлари билан бирга душман мудофаасини ёриб ўтди ва душманнинг шиддатли қаршилигига қарамай Вена шаҳрига кириб борди. Бир неча ҳафтадан кейин эса қозоғистонлик Рахимжан Қўшқарбаев Рейхстаг биносига Ғалаба байроғини тикди.

Бугун бутун мамлакат уруш қатнашчиларининг жасоратларини эслайди. Учувчилар, танкчилар, пиёдалар, денгизчилар душман билан ягона мақсад – Ғалабага эришиш учун курашди. Истилочиларга муносиб жавоб беришди. 9 май инсоният тарихида абадий қолиши шубҳасиз. Ғалаба куни – жасорат, қаҳрамонлик ва Ватанга муҳаббат тимсоли.