1 май – Қозоғистон халқи бирлиги куни

1 май – Қозоғистон халқи бирлиги куни

1 май куни қозоғистонликлар Қозоғистон халқи ҳамжиҳатлиги ва бирдамлиги кунини нишонлайди. Жорий йилда коронавирус пандемияси ҳамма учун севимли бўлган баҳор байрами тантаналарига ўзгаришлар киритди. Дўстлар очиқ дастурхон олдида йиғила олмайди. Айни вақтда  COVID-19 халқимизнинг хавфли вирусга қарши курашдаги ҳамжиҳатлигини синамоқда. ҚХА вакиллари биргаликда ЖССТ тавсияларига риоя этган ҳолда карантин тартибини сақлашга чақирди.

ФАРАНГИЗ АХМЕТОВА, ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИ АССАМБЛЕСИ ТАДБИРКОРЛАР КЕНГАШИ РАИСИ:

- Жаҳондаги сўнгги воқеалар муносабати билан биз биринчи марта ушбу байрамни рақслар ва қўшиқлар билан, дўстлар даврасида нишонламаяпмиз. Ҳар биримиз халқимиз саломатлигини сақлаш ниятида ўз уйида қолади. Аммо атрофдаги вазиятдан қатъи назар тарих ва қадриятлар ўзгармайди. Биз, Қозоғистонда яшаётган турли этнос, турли маданият вакиллари тинчлик, анъаналари ва маданиятни эъзозлаймиз! Бу қадриятлар биз авлодларимизга мерос қоладиган энг муҳим бойлик! Куч-қудратимиз - бирликда!  Ушбу кунда биз яна бир марта энг муҳим нарсалар - дўстлик, эзгулик, бағрикенглик ва тинчликни тилга оламиз!

Глобал пандемия инсониятга барча одамлар тенг эканлигини кўрсатди. Хавфли вирус миллиат ёки ирққа қараб, қурбонларини сараламайди. Бугунги вазиятда жипслашишимиз ва бир-биримизга ёрдамлашишимиз зарур. Қозоғистон халқи Ассамблеяси шу йўлдан бормоқда. Этномаданият бирлашмалар #Bizbirgemiz! Республика акциясидан ҳам четда қолмади. Фавқулодда ҳолат ва карантин даврида улар аҳолининг заиф қатламларига биринчи эҳтиёж моллари жойланган пакетлар етказиб беришди. Волонтёрлар кўп болали оилалар, ногиронлар, ёлғиз қолган кексаларни зиёрат қилдилар. Фаоллар антисептик ва гигиеник воситалар, дори-дармонлар, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришди.

РАВИЛЬ ВАЛЕЕВ, «ТАҢ» ТАТАР-БОШҚИРД МАДАНИЯТ МАРКАЗИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

- Шунчаки фаоллар эмас, ёш авлодни ватанпарварлик ва анъаналаримизни эъзозлаш руҳида тарбиялаш зарур. Бунда катта авлодга ҳурмат кўрсатилишига эътибор қаратиш зарур. Шундай мураккаб вазиятда биз, Қозоғистон халқи барча синовларни муносиб енгиб ўтамиз.

1 май – мамлакатда истиқомат қилаётган барча этнослар учун эзгулик, тинчлик ва биродарлик байрами. Бирлигимиз туфайли биз кўп миллатли мамлакатимиз муваффақиятли ривожланаётганини кўриб турибмиз. Ассамблея улкан оиласи ҳар бир аъзоси фаоллик кўрсатмоқда – мамлакатдаги барча ташаббусларни қўллаб-қувватлаяпти. Хайрия тадбирлари билан бир вақтда улар турли челленджларда қатнашмоқда, ижтимоий тармоқларда малмкатимиз учун муҳим саналар – Абай ва Ал-Фаробий юбилейларини нишонламоқда.

ДМИТРИЙ ОСТАНЬКОВИЧ, «РАДИМА» БЕЛОРУС ЭТНОМАДАНИЯТ БИРЛАШМАСИ РАИСИ:

- Шу тариқа биз жамиятимиздаги барқарорликка ўз ҳиссамизи қўшамиз. Оғир кунлар ўтиб кетади, биз яна кўчаларга чиқамиз. Яна учрашамиз ва дастлабки қадамларини сиз рўёбга чиқарган ишни давом эттирамиз. Биргаликда қийинчиликларни енгиб ўтамиз! Барча қозоғистонликларни чин дилдан Қозоғистон халқи бирдамлиги куни билан табриклайман!

Қозоғистон – кўп миллатли мамлакат, унда деярли 150 миллат ва элат тотувликда яшаяпти. ҚХА эса тенги топилмайдиган ташкилот ва бошқа мамлакатлар учун намуна. Жорий йилда халқ COVID-19 га қарши курашда бирдамлигини намойиш қилмоқда. Бу нарса касалликка қарши курашда ҳам, карантин тадбирларига риоя этишда ҳам кўзга ташланмоқда.