Қозоғистон халқи бирдамлиги кунида байрам тадбирлари онлайн тартибда ўтказилади

Қозоғистон халқи бирдамлиги кунида байрам тадбирлари онлайн тартибда ўтказилади

Эртага мамлакатимиз Қозоғистон халқи бирдамлиги кунини нишонлайди. ҚХА минтақа бўлимлари бугунги шароитдан келиб чиққан ҳолда, онлайн тартибда қатор қизиқарли тадбирлар ўтказишни режалаштирган. Эртага қуйидагиларни томоша қила оласиз:

1. Пойтахт филармонияси барча қозоғистонликларни «Ынтымақ мекені» онлайн-концертига чақиради. Билет шарт эмас, дресс-код ҳам сиз истаган шаклда бўлиши мумкин.

https://www.youtube.com/channel/UCGcalbGEDoR9Hyj1yvJGB6g

2. Қозоғистон эстрадаси юлдузлари ҳам махсус дастур тайёрлаган. Роза Римбаева, Тўлқин Забирова, Парвиза Назарова ва Али Окапова YouTube-канали жонли эфирида Live-концерт беради.

https://www.youtube.com/results?search_query=Almaty+Creative

3. 1 май куни Қозоғистон Республикаси Қастеев номли Санъат музейи жамоаси «Томошабин билан мулоқот» рукнини ишга туширади. Унда таниқли мусаввирлар қатнашади ва санъатнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилади, саволларга жавоб беради.

https://m.facebook.com/gmi.rk/videos/3197308130301074/

4. Қозоғистон халқи бирдамлиги кунида мамлакатимиз театрлари янги постановкаларини тақдим этади. С. Сейфуллин номли қозоқ драма театри «Келіндер көтерілісі» спектаклини намойиш қилади. Уни театр YouTube-каналида томоша қила оласиз.

https://www.youtube.com/channel/UCTSuKxpA9TDphIvxdNJH2iA

5. Темиртау Болалар ва ёшлар театри «Муждый Жаман» эртагини онлайн тартибда қуйида манзилда намойиш қилади:

https://www.youtube.com/channel/UCRTEHwnFhgidEhO9Gaa1L5A

6. Шунингдек, байрам куни дунё халқлари таомларини ҳам пишириб кўришингиз мумкин. Бунинг учун #готовимвместедома хештеги остида тўпланган ўнлаб видео-рецептлардан фойдаланишингиз мумкин. Эслатамиз, акции мамлакатимиз этномаданият бирлашмалари томонидан ўтказилмоқда.

https://www.youtube.com/watch?v=sNVkRMTBNW8&t=1s

 

Фото: kzvesti.kz​