Миллий туризм онлайн ривожланади

Миллий туризм онлайн ривожланади

Қозоғистонда «Туризм учун Онлайн вебинарлар» лойиҳаси иш бошлади. Бўлиб ўтган онлайн-брифингда Маданият ва спорт вазири Ақтўти Раимқулова маълум қилишича, дастур доирасида ички туризм мутахассислари www.tourismonline.kz ягона сайтини яратишади. Электрон майдончада маданий-туристик пакетлар жойлаштирилади. Шу ернинг ўзида онлайн тартибда мамлакатнинг маданий марказлари ва диққатга сазовор жойлраи, туристик объектларини томоша қилиш мумкин.

«Бугунги кунда мазкур майдончада 20 та долзарб мавзу муҳокама қилинди, уларда 500 дан ортиқ одам қатнашди. Шу жумладан, Алмати вилоятида тоғ туризмига ёзилиш мумкин, турагентлар учун ҳуқуқий маслаҳатхоналар бор, туризм учун кредит дастурлари ва соҳага янгича ёндашиш имкониятлари кўрсатилган. Роликларни 25 мингдан ортиқ одам кўриб чиқишга муваффақ бўлди. Сайт фойдаланувчилари қаторида МДҲ мамлакатлари, яқин ва узоқ хориждан ҳам одамлар бор», деб таъкидлади спикер.

Вазирнинг айтишича, Қозоғистонда хорижлик туристларни жалб этиш учун ва Маказий Осиё маданият ва туризм марказига айланиши учун катта имкониятлар мавжуд.  Юртимизда тарихий ёдгорликлар ва муқаддас қадамжолар жуда кўп. Улардан анчаси ЮНЕСКО маданий меросига киритилган. Шуни ҳам айтиш керакки, карантин даврида Бўзоқ, Сарайшиқ, Сауран ва Ўтрор каби қадимий шаҳарлар, шунингдек, Берел ва Иссиқ қўрғонлари каби музей-қўриқхоналар, маданий-тарихий мерос объектларини онлайн томоша қилиш мумкин. Сайтда 3D-форматда сайр қилиш мумкин.

 

Фото: strategy2050.kz