Карантин даврида рўза: «Ҳазрет Султан» масжиди имоми фавқулодда ҳолат шароитида қандай рўза тутиш кераклигини тушунтирди

Карантин даврида рўза: «Ҳазрет Султан» масжиди имоми фавқулодда ҳолат шароитида қандай рўза тутиш кераклигини тушунтирди

Эртага, 24 апрель куни муқаддас Рамазон ойи бошланади. Жаҳон мусулмонлари бир ой давомида рўза тутади ва уларнинг кундалик ҳаётида ўзгаришлар юз беради. Жорий йилда коронавирус пандемияси туфайли қатор чекловлар жорий этишга тўғри келмоқда. Масалан, одатда масжидларда ўқиладиган Таровеҳ-намози бу йил бекор қилинди. Тўғрироғи, барча истовчиларга бу ибодатни ўз уйида бажариш тавсия этилди. Ифторликни ҳам ўз хонадонларида қилиш мақбулроқ.

«Мамлакатдаги фавқулодда вазият туфайли масжидларимиз ҳам ёпилиб қолди. Бироқ хайрия ва савоб ишлари қилиш учун ҳамиша имкониятлар мўл. Масалан, ифторлик беришни истовчилар махсус кафе ва ресторанлар орқали таомга буюртма бериб, уйларга етказиб бериши мумкин», деди "Ҳазрет Султан" республика масжиди бош имоми Ербўлат Жусупов.

Бундан ташқари, савобталаб қозоғистонликлар кўп болали ва муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатиши мумкин. Маслаан уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериши мумкин. Шунингдек, имомнинг айтишича, карантин даврида исрофгарчиликка берилмаслик анча осонлашади.

«Жамиятда рўза тутиш натижасида иммунитет пасайиши, натижада коронавирус юқтириш эҳтимоли ошиши ҳақида гапиришяпти. Аммо, аслида, ундай эмас. Шариат рўза тутишни фарз амаллар қаторига киритади. У ҳар бир мусулмоннинг вазифаси. Ёши етган одамларнинг ҳаммаси рўза тутиши керак. Аммо шифокор рўза тутишни тақиқласа, соғлиққа зарар етадиган вазиятда рўза тутиш мумкин эмас», деди руҳоний.

 

Фото: inform.kz