Халқаро онлайн-форумда пандемиядан кейинги дунё масалалари муҳокама қилинди

Халқаро онлайн-форумда пандемиядан кейинги дунё масалалари муҳокама қилинди

Коронавирус янги штаммига қарши куршада SARS-CoV-2 ташқи мембранасидан фойдаланиш мумкин. Кардифф университети докторанти Мухит Қулмағанбетов COVID-19 га қарши дори-дармонлар ва вакцина яратишга бағишланган, онлайн шаклда бўлиб ўтган III Марказий Осиё барқарор тараққиёт ва инновациялар илмий форумида  ўз ишланмаларини таклиф қилди.

Анжумандан асосий мақсад – Марказий Осиё тадқиқотчилари учун минтақани барқарор ривожлантиришга қаратилган илмий лойиҳаларини тақдим этувчи майдонча барпо этиш эди.

Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Ерлан Идрисов ўз нутқида COVID-19 пандемия ўзаро ишончнинг сустлиги, ишларни мувофиқлаштиришда муаммолар ва ёлғон маълумотларнинг оммавий тарқатилиши каби муаммолар мавжудлигини кўрсатиб ўтди. Шу сабабли ҳам мазкур форум, унга ўхшаш майдончалар пандемиядан кейинги ҳаётни йўлга қўйиш учун жуда муҳим.

Бир неча кун давомида учрашув қатнашчилари замонавий фан ва саноат учун долзарб масалаларни муҳокама қилди. Назарбаев Университет, Лондон Университет коллежи, Лафборо, Кардифф, Манчестер ва бошқа Европа ҳамда Қозоғистон университетлари докторантлари ва олимлари робототехника, сунъий интеллект, таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Аслида ажуман март ойида Лондонда ўтиши керак эди. Онлайн-учрашувни Буюк Британиядаги Қозоғистон PhD ҳамжамияти Қозоғистон элчихонаси ҳамда Қозоғистон Биринчи Президенти – Элбоши жамғармаси билан биргаликда ташкил қилди.

 

Фото: infozakon.kz