1414 Сall-маркази 7 млн дан зиёд қўнғироққа жавоб берди

1414 Сall-маркази 7 млн дан зиёд қўнғироққа жавоб берди

Фавқулодда ҳолат тартиби ишга туширилганидан буён 1414 Сall-маркази операторлари 7 миллиондан зиёд қўнғироқларга жавоб берган. Энг кўп марта қўнғироқ қилинган кун 3 апрель ҳисобланади, ўшанда қозоғистонликлар 815 039 марта бу рақамни терган. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, энг кўп савол «42500» нафақасини олиш юзасидан берилган.

1414 Сall-марказга энг кўп берилган беш савол:

1. «42500» нафақаси тўлаш масаласига қандай ойдинлик киритиш мумкин?

2. Ҳуқуқий шахс учун Электрон рақамли имзони онлайн тартибда қандай олиш мумкин?

3. Махсус халққа хизмат кўрсатиш марказлари ёпилган даврда автомобилларни қандай қилиб қайта расмийлаштириш мумкин?

4. Карантин даврида ҳайдовчилик гувоҳномасини қандай алмаштириш мумкин?

5. Янги туғилган фарзанд учун нафақани қандай расмийлаштириш мумкин?

1414 рақамлари бўйича маслаҳатлар бериш учун жами 2000 дан ортиқ хизматчилар жалб этилди. Шунингдек, алоқа канали имкониятлари кенгайтирилди ва самарадорлиги оширилди. 1000 нафар ходим фуқароларга видеомаслаҳатлар бериш ҳамда мобиль фуқаролар базасида рўйхатдан ўтказиш ҳамда электрон рақамли имзоларни масофадан расмийлаштириш билан банд.

Фото: inform.kz