Қозоғистон минтақаларида карантин тадбирлари кучайтирилди

Қозоғистон минтақаларида карантин тадбирлари кучайтирилди

Республика минтақаларида карантин тадбирлари кучайтириляпти. Ғарбий Қозоғистон вилоятида бугундан бошлаб жамоат транспорти фаолиятини тўхтатди. Эндиликда корхоналар раҳбарияти ўз хизматчиларини ишга олиб келиш ва олиб кетиш масаласини мустақил ҳал қилади. Шуни ҳам айтиш керакки, минтақадаги банк ва “Качпошта” бўлимлари қисқартирилган иш тартибига кўчади. Бу ташкилотлар фақат ҳуқуқий шахсларга соат 9.00 дан 16.00 гача хизмат кўрсатади. Шунингдек, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар тарқатади. 18 апрелдан вилоятда озиқ-овқат бозорлари ҳам ишини тўхтатади. Вилоят раҳбарияти бу тадбирлар касаллик тарқалиб кетиши олдини олиш учун амалга оширилаётганини таъкидламоқда. Эслатамиз, минтақада 25 та COVID-19 га чалиниш ҳоллари рўйхатга олинди.

«Банклар ишини давом эттиради. Ҳафта давомида кредитлар бериш тўхтатилади. Карантин тартибини бузаётганларга жарима солишга тўғри келди. Озиқ-овқат магазинлари ишини давом эттиради», деди Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мухтар Манкеев.

Эртадан бошлаб  Қўстанай вилоятида ҳам карантин эълон қилинади.  Минтақа раҳбари Архимед Мухамбетов кучайтирилган тартибда ишлаётган шифокорлар, полициячилар ва корхона ходимлари ишини ҳурматлашга чақирди.

«Биз кўп марта қийинчиликларга дуч келганмиз. Аммо ҳамиша илгари ҳаракат қилганмиз. Бу сафар ҳам муваффақиятга эришамиз. Биз биргамиз!» деб таъкидлади Архимед Мухамбетов.

Қарағанди вилоятида 18 апрелдан карантин чоралари кучайтирилади. Вилоят туманлари ва шаҳарлари орасида блокпостлар ўрнатилади. Темиртау ва Шахтинскда кечки соат 22.00 дан тонгги 05.00 гача хусусий автомобиллар ҳаракатланиши тақиқланади. Фақат озиқ-овқат, дори-дармон ва биринчи эҳтиёж моллари тарқатаётган курьерларгагина ҳаракатланишга рухсат этилди.