«EL ARNA» канали теледарсларига сурдотаржимон жалб этилди

«EL ARNA» канали теледарсларига сурдотаржимон жалб этилди

Эшитишида ноқислик бор болалар ҳам эндиликда масофадан таълим олиш имкониятига эга. «EL ARNA»  телеканали ўз теледарсларига сурдотаржимон жалб қилди.

Эндиликда «Хабар» Агентлиги машҳулотларида 10 йиллик иш тажрибасига эга Виктория Антонишина иштирок этади. У бир кунда 15 та теледарсда қатнашади.

ВИКТОРИЯ АНТОНИШИНА, СУРДОТАРЖИМОН:

 - Янгиликлардан анча фарқ қиладиган иш. Биз сиёсат, иқтисод, жаҳон хабарларида ишлашга ўрганган эдик. Бу ерда эса янги тажриба орттиряпман. Бир қарашда осонга ўхшаб туюлади, аммо аниқ ва лўнда тушунтириш учун ишораларни танлашда янглишмаслик керак. Ҳар кеча янги машғулотларга тайёрланамиз.

Ҳасан Исраилов ҳам телевидениеда янгиликларни олиб боради. Унинг айтишича, 12 йил мобайнида коллежда эшитиш қобилиятида муаммоси бор болаларга  дарс берган бўлса-да, янги ишда тайёргарлик кўриш жуда муҳим.

ХАСАН ИСРАИЛОВ, СУРДОТАРЖИМОН:

- Сўз бойлиги керак бўлади. Қачон қайси бирини ишлатиши ҳал қилиш учун ишоралар тилини мукаммал билиш керак. Масалан, энергияни кўрсатувчи ишора. Шу ишоранинг ўзи электр қувватини ҳам англатади. Яъни, бунда ўзига хосликлар кўп.

Сурдотаржимонларни умумий манзарада тўғри жойлаштириш ҳа маҳорат талаб қилади. Бу эса телеканал графикаси мутахассисларига қўшимча масъулият юклайди.

КАМИЛА ҚАМНАЗАРОВА, «EL ARNA» ТЕЛЕКАНАЛИ ШЕФ-МУҲАРРИРИ:

 - Махсус дарча тайёрладик, режиссёримиз, дизайнерларимиз бунинг устиа ишлади, сурдотаржимонни стандарт ўлчамда қўйишга интилдик. Кичикроқ қилсак ҳам бўларди, бироқ болаларга қийин бўлмасин, дедик.

Бундан ташқари, теледарсларни «EL ARNA»нинг Ютуб каналида ҳам томоша қилиш мумкин. Бугуннинг ўзида уларни бир ярим миллион марта  томоша қилишган.

 

Фото: 24.kz