Нур-Султонда ярим миллион тенге маоши бор одамлар ҳам 42 500 тенгели нафақага ариза берган

Нур-Султонда ярим миллион тенге маоши бор одамлар ҳам 42 500 тенгели нафақага ариза берган

Нур-Султон шаҳри Бандлик ва ижтимоий ҳимоялаш бошқармаси раҳбари Сауле Нурғўжина бу ҳақда маълумот берди. Шу каби одамлар туфайли аслида муҳтож бўлганлар ҳалигача нафақасини олишга муваффақ бўла олмаяпти.

«Мутахассислар кучайтирилган тартибди, дам олиш кунларисиз ишлаяпти. Мурожаатларни кўриб чиқишда «Фуқаролар учун ҳукумат» миллий ҲЖ ва ижтимоий суғурта давлат жамғармаси билан бирга кўриб чиқамиз. Вақтимизнинг анча қисми маълумотларни таққослашга кетаяпти. Бугунги кунда ишлаётганлар ҳам, ҳатто 500 минг тенге маош олаётганлар ҳам буюртма беряпти. Баъзи одамлар бир неча марта буюртма юборишган ҳоллар учрайди. Буларнинг бари вақт йўқотишимизга сабаб бўляпти», - деб таъкидлади Сауле Нурғўжина.

Қозоғистонликлар ижтимоий нафақа олиш учун «Электрон ҳукумат» веб-порталига, Telegram-bot egov.kz га ёки  42500.enbek.kz сайтига мурожаат этиши зарур.

 

Фото: inform.kz