Қозоғистонда ижтимоий хизматлар онлайн-магазини иш бошлади

Қозоғистонда ижтимоий хизматлар онлайн-магазини иш бошлади

Апрель ойи бошида ишга тушган онлайн-магазин бугунги кунга келиб алоҳида эҳтиёжларга эга мижозларига уч мингдан ортиқ турли хизматлар кўрсатди. Бу ҳақда Меҳнат захиралари маркази матбуот хизмати маълумот тарқатди. Бугунги кунда истеъмолчилар онлайн-магазин орқали кресло-коляскалар, гигиеник воситалар, протез-ортопедик ёрдам олиш, биринчи гуруҳ ногиронлари учун таржимондан фойдаланиши, шунингдек, бошқа зарур хизматлар олиши мумкин.

Онлайн-магазин хизматлари турлари тобора кенгайиь боряпти. Бугунги кунда ушбу ташкилот билан 500 дан ортиқ товар, восита ва хизматлар берувчи ташкилот билан шартнома тузилган.

Товарлар ва хизматлар бериш 2021 йилгача ижтимоий хизматлар портали ҳамда давлат харидлари тизими билан биргаликда амалга оширилади. Ушбу ўтиш давридан сўнг тўлиқ автоматлаштирилган тизимга кўчиш режалаштирилган.

 

Фото: kursiv.kz