Қосим- Жўмарт Тўқаев: «Товламачилар жазосини олиши лозим»

Қосим- Жўмарт Тўқаев: «Товламачилар жазосини олиши лозим»

42500 тенге миқдоридаги ижтимоий ёрдам пули фақат фавқулодда ҳолат туфайли молиявий қийинчиликларга учраганларга берилиши лозим. Фавқулодда ҳолат бўйича давлат комиссияси йиғилишида Қозоғистон Президенти Қосим- Жўмарт Тўқаев буни алоҳида таъкидлади. Етарлича даромади бор одамларнинг бундай қўшимча ёрдам олишига йўл қўймаслик лозим.

«Товламачилар, муттаҳамларни ўз ўрнига қўйиб қўйиш керак, жамоачилик бунга ўз муносабатини билдириши лозим»,  деди Давлат раҳбари.

Президент шунингдек, тўлов карталарини масофадан олиш масаласини ҳал этишни топширди.

«Тўлов карталарини олиш масаласи энг ўткир муаммолар қаторида турибди. Техник инфратузилмалар ҳам, меъёрий ҳужжатлар ҳам, давлат органлари бизнес-жараёнлари ҳам бунга тайёр эмаслиги аниқланди. Турли баҳоналар билан карталарни чиқаришнинг соддалаштирилган шакли пайсалга солиняпти. Ваҳоланки, биз нақд пулсиз ҳисоб-китобларни жорий этишнинг аниқ имкониятига эга бўлиб турибмиз. Уч кун ичида тўлов карталарини масофадан туриб олиш масаласини ҳал қилишни  топшираман!» деди Қосим- Жўмарт Тўқаев  йиғилиш мобайнида.