Қозоғистонда Фавқулодда ҳолат 30 апрелгача узайтирилди

Қозоғистонда Фавқулодда ҳолат 30 апрелгача узайтирилди

Мамлакатда Фавқулодда ҳолат ой охиригача чўзилди. Давлат раҳбари видеоалоқа ёрдамида ўтказилган Фв бўйича давлат комиссияси йиғилишида шу ҳақда баёнот берди.

«15 апрель куни Фавқулодда ҳолат тўғрисида Фармоним муддати тугайди. Аммо ҳозирнинг ўзида бу вазиятни камида ой охиригача чўзиш зарурати мавжудлиги сезилиб турибди. Биз ҳозирча коронавирус билан хасталаниш чўққисига етмадик. Эпидемия хавфини камайтириб кўрсатиш мумкин эмас. Шу сабабли пойтахтда, Алмати, Чимкент шаҳарлари ва тегишли вилоятларда карантин тартибини апрель охиригача чўзишга қарор қилдим. Албатта, бу қарор ҳаммага ҳам ёқавермаслигини тушуниб турибман, одамлар ташқарига чиқишни, одатдаги ҳаёт тарзига қайтишни истайди. Аммо карантинни давом эттиришдан бошқа имконият йўқ. Мамлакатимиз ва халқаро вирусолог мутахассисларнинг тавсияси шундай», деб аъкидлади мамлакат Президенти ўз нутқида.

 

Фото: liter.kz